Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Африка мадрасаларидаги Қуръон ёдлаш услуби

Африка мадрасаларидаги Қуръон ёдлаш услуби

Африка мадрасаларида таълим олаётган ўқувчилар қилиши лозим бўлган илк нарса – бу лавҳдан фойдаланишни ўрганишдир, ёзади Селим Теке.

Қуръони Карим оятларини ёд олиш мусулмонлар орасида энг хайрли ва савобли амаллардан бири, диний кўрсатма саналади. Қуръонни ёдлаш усуллари дунёнинг турли хил бурчакларида ўзига хос ва хилма-хилдир. Улар вақт ўтиши билан ўзгариб ҳам туради.

Африканинг Қуръони Каримни ёдлаш услуби йиллар ўтсада ўзгармай қоляпти. Агарда болалар шаҳарда яшамаса, оятларни ёдлаш учун улар қишлоқ мадрасаларига боришади. Ва бу ерда улар биринчи ўрганишлари лозим бўлган нарса – тахта лавҳлардан фойдаланишни билишдир.

Лавҳ – Африка анъанавий таълим тизимининг ажралмас бўлаги ҳисобланади ва ундан бир неча юз йиллардан буён фойдаланиб келинмоқда. Бунга сабаб қоғоз танқислигими ёки африка ҳудудларига кеч кириб келган технологияларми, хуллас, Африка мадрасаларида бу жиҳоз кенг қўлланилади.

Талаба ўзи томонидан тайёрланган қалам билан Қуръон оятини лавҳга кўчиради ва уни ёд олади, кейин устозига топширади. Агарда муваффақиятли ўтса, тахта бўлаги сув билан ювиб тозаланиб, навбатдаги оятлар ёзилади. Лавҳ ювилган сув эса шифо мақсадларида фойдаланилади.

Таъкидлаш жоизки, лавҳ Африка мадрасаларида Қуръон оятларини ёдлаш учун хизмат қилувчи восита бўлиб қолмай, ҳозирги кунда уни сайёҳлар учун эсдалик совға сифатида тайёрлаш ҳам йўлга қўйилган.