Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Афинадаги илк масжид Рамазонгача очилади

Афинадаги илк масжид Рамазонгача очилади

Замонавий Афинадаги илк қурилган масжид Рамазон ойи киргунга қадар ўз фаолиятини бошлайди, дея хабар беради грек газетаси Kathimerini.

Нашрнинг маълумотига кўра, Греция таълим, илмий ва маданий меросни ўрганиш вазирлиги томонидан тайинланадиган масжиднинг бошқарув кенгаши бўлғуси имомни сайлади. Масжид Афинанинг Вотаникос ҳудудида қад ростлади. Ҳозирда якуний ишлар амалга оширилмоқда.

Вазирликнинг айтишича, масжидда мавъизалар грек тилида ёки баъзи эҳтиёж туғилган ҳолларда инглиз тилида, намоз ва дуолар эса араб тилида ўқилади.

Таъкидлаш жоизки, Афинада XIX асрда Греция Усмонлилар империяси мустамлакасидан озод этилгандан бери масжид йўқ эди. Мавжуд масжидлар эса музейларга айлантирилганди, ҳукумат эса пойтахтнинг марказий қисмида масжид барпо этилишига рози эмасди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларнинг бир неча бор қилган танқидларидан кейингина масжид қурилишига рухсат берилди, ахир Афина мусулмонлар учун ибодат қилиш имкони яратилмаган Европадаги бир нечта пойтахтлардан бири эди.

Греция Мусулмонлар кенгашининг маълумотига кўра, 4 миллион аҳолиси бўлган Афинада 500 мингга яқин мусулмонлар истиқомат қилади.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan