Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Қадр кечасида айтиладиган дуо

Қадр кечасида айтиладиган дуо

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен: «Ё Расулаллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен:

عَنِّي فَاعْفُ الْعَفْوَ تُحِبُّ عُفُوٌّ إِنَّكَ اللَّهُمَّ

«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар»

Термизий, Ибн Можа ривояти.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Албатта сен афв қилгувчисан, афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв қил (гуноҳларимни кечир).

Азизлар! Дуолар шубҳасиз қабул бўладиган бу кечаларда дуо қилинг, юртимизни ҳаққига, бу миллатни, бу умматни ҳаққига, дунёдаги барча мусулмонлар ҳаққига дуо қилинг!

Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳим эт. Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил. (Бақара сураси, 286-оят).

«Пайғамбар ота» жоме масжиди

имом хатиби Фатҳиддин Фахриддин ўғли

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan