Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қадимий Қуръон қўлёзмаси маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Қадимий Қуръон қўлёзмаси маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Буюк Британия ва БАА маданий ҳамкорлик орқали икки мамлакат алоқаларини мустаҳкамлашга умид боғлашмоқда.

Абу Дабида 2017 йилнинг кузи учун БАА ва Буюк Британия маданий ҳамкорлик дастури эълон қилинди. Энг муҳим тадбирлардан бири – интерактив кўргазма эканлиги эътироф этилди. Унда Бирмингемдан топилган, VII асрга оид эканлиги таъкидланаётган Қуръоннинг қадимий қўлёзмаси намойиш этилади, хабар беради Gulf News.

Кўргазма БААда эълон қилинган Буюк Британия йили доирасида ташкил этилади. Ташкилотчи БАА маданият ва таълимни ривожлантириш вазирлиги билан фаол ҳамкорликни олиб бораётган Британия кенгашидир.

“Бу ижодий ҳамкорликдан мақсад маданиятнинг турли соҳаларидаги мавжуд муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдир”, – дейди Маданият ва таълимни ривожлантириш вазири Нура Муҳаммад ал-Кааби.

Буюк Британиянинг БААдаги элчиси Филипп Пархам, ўз навбатида, Буюк Британия БАА билан келгусидаги алоқаларини мустаҳкамлаш ниятида эканлигини билдирди.

Кўргазма Абу Даби, Шаржа ва Дубай шаҳарларида ўтказилади.