Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Қадимий Қуръон нусхаси кўргазмага қўйилади

Қадимий Қуръон нусхаси кўргазмага қўйилади

Жорий йилнинг 19 апрель куни Дубайда асосий экспонати энг ноёб Қуръони Карим нусхаси бўлган кўргазма ўз ишини бошлайди. Бунинг сабаби Буюк Британиянинг Бирмингем университети кутубхонасидан топилган “Бирмингем Қуръони” деб аталаётган дунёдаги энг қадимий Қуръондир.

“Бирмингем Қуръони қўлёзмаси мусулмонлар мероси ва Исломни ўрганишда жуда катта аҳамият касб этади. Биз Бирмингем университетида ана шундай хазинага эга эканлигимиздан фахрланамиз”, – дея келтиради Бирмингем университети вице-канцлери профессор Дэвид Иствуднинг сўзларини “Русские Эмираты”.

Таъкидлаш жоизки, олдинроқ, ўтган йилнинг ноябрь ойида ана шундай кўргазма Шаржа шаҳрида ўтказилган эди. Унга 25 мингдан ортиқроқ киши ташриф буюрди. Улар орасида БАА бош вазири ва Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад Бин Рашид Ал-Мактум ҳам бор эди.