Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / АҚШ мусулмонлари синагогага уюштирилган ҳужум қурбонларига ёрдам беради

АҚШ мусулмонлари синагогага уюштирилган ҳужум қурбонларига ёрдам беради

АҚШлик мусулмонлар Пенсилвания штати Питтсбург шаҳридаги синагога(яҳудийлар ибодатхонаси)га уюштирилган қуролли ҳужумни қораламоқда.

Мусулмонлар ушбу мудҳиш ҳодисада ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш кампанияси бўйича ташаббус билан чиқишди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар беради.

АҚШ Мусулмон ташкилотлари кенгаши (USCMO), Америка-ислом муносабатлари кенгаши (CAIR) каби мусулмон ташкилотлари терактни, шафқатсизлик, диний муросасизлик ва ксенофобияни қораламоқда.

“Американинг мусулмонлар жамоаси ҳужум қурбонлари ва уларнинг оилаларига ёрдам қўлини чўзади. Биз ёмонликка яхшилик билан жавоб бермоқчимиз, ахир бизга динимиз шундай таълим берадику. Аминмизки, Американинг мусулмон ва яҳудий жамоалари ўртасида нафрат ва зулмга ўрин йўқ. Жабрланган яҳудийлар, тинчлик ва хавфсизлик учун дуо қиламиз”, – дейилади, хусусан, ташкилотларнинг хабарларида.

Америкалик мусулмонлар ушбу терактда азият чеккан оилалар учун “Мусулмонлар Питтсбургдаги синагогага қилинган ҳужум қурбонларига ёрдам учун бирлашади” номли кўмак кампанияси ташаббуси билан чиқишди.

Эслатиб ўтамиз, 46 ёшли атеист Роберт Боуерснинг синагогага қилган қуролли ҳужуми натижасида 11 киши ҳалок бўлди, 6 нафари яраланди. Шулардан 4 нафари полиция хизматчиларидир.