Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / АҚШ мусулмонлари ҳокимиятни судга берди

АҚШ мусулмонлари ҳокимиятни судга берди

Американинг Мэриленд штатидаги бир гуруҳ мусулмонлар маҳаллий ҳокимиятни судга берди.

Гап шундаки, штат ҳокимиятининг янги қонунига мувофиқ, Исроилга қарши бойкотга чақирувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат тендерларида иштирок этиши тақиқланди. Бу эса мусулмонларнинг эътирозига сабаб бўлди.

Кўп сонли мусулмонлар қатори бу қонун дастурчи-муҳандис Шакиб Алига ҳам зарар етказди. Али Америка-ислом муносабатлари кенгаши (CAIR) вакиллари билан биргаликда судга мурожаат қилди. Мурожаатда ҳокимият АҚШ Конституциясига зид ҳаракат қилганликда, сўз эркинлигини ҳимоя қилиш ҳақидаги моддани бузганликда айбланади, хабар беради Анадолу.