Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Аҳолини соғломлаштиришнинг янги усули

Аҳолини соғломлаштиришнинг янги усули

Саломатлик учун зарарли бўлган маҳсулотлар истеъмолини камайтириш ва истеъмолчилар хулқини ўзгартириш мақсадида БААда акциз тўланадиган товарлар рўйхатини кенгайтириш тўғрисида фармон имзоланди. Ушбу ҳужжат 2020 йил 1 январдан кучга киради. Рўйхатга таркибида шакари бор ичимликлар ва электрон тамаки маҳсулотлари киритилди.

Вазирлар Маҳкамаси бош котибияти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, бу ҳужжат БАА ҳукуматининг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, шакар ва тамаки маҳсулотлари истеъмоли билан бевосита боғлиқ бўлган сурункали касалликларнинг олдини олиш борасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

“Шакар ва бошқа ширин таъм берувчи моддалар қўшилган ичимликлар, кукун, экстракт ёки ичимлик тайёрлаш мумкин бўлган бошқа маҳсулотлардан 50 % миқдорда солиқ ундирилади”, – дейилади баёнотда.

Ҳужжат ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга маҳсулотдаги қанд миқдори ҳақида аниқ маълумот беришни талаб қилади.

Таркибида никотин ёки тамакиси бўлган электрон чекиш мосламалари, шунингдек, шу мақсадда ишлатиладиган суюқликлар учун 100 % солиқ белгиланган.