Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ақида / Ақидатун Насафия (5-қисм)

Ақидатун Насафия (5-қисм)

و إرسال الرسل حكمة و قد أرسل الله رسلا من البشر الى البشر مبشرين و منذرين و مبينين للناس ما يحتاجون اليه من أمور الدنيا و الدين و أيّدهم بالمعجزات الناقضات للعادات

Пайғамбарларни юборишда ҳикмат бор. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло башариятдан (олиб) башариятга (уларни) хурсанд қилувчи, қўрқитувчи, одамлар учун дунё ва дин ишларида уларга муҳтож бўладиган нарсаларни баён қилувчи Пайғамбарларни юборгандир. Уларни одатларни синдиргувчи мўъжизалар билан қувватлагандир.

و الأول الأنبيآء آدم عليه السلام و آخرهم محمد صلى الله عليه و سلم و قد رُوى بيان عددهم فى بعض الاحاديث و الأولى ان لا يُقصر على عدد فى التسمية فقد قال تعالى «مِنْهُمْ مَنْ قَصَصْنا عليك و منهم من لم نَقَصُصْ عَليْكَ» و لا يؤمن فى ذكر العدد ان يدخل فيهم من ليس منهم او يخرج منهم من هو منهم و كلهم كانوا مبلّغين عن الله تعالى صادقين ناصحين و أفضل الأنبياء محمد صلى الله عليه و سلم.

Пайғамбарларнинг аввали Одам алайҳиссалом, охиргилари эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Баъзи ҳадисларда уларнинг ададининг баёни ривоят қилинган. Энг яхшиси шулки, номлашда (аниқ бир) ададга қисқартирилмагай. Зеро, дарҳақиқат, Аллоҳ таоло (бундай) деган: “Улардан баъзи Пайғамбарни Сизга (эй, расулим,) қисса қилдик ва улардан баъзи Пайғамбарни Сизга қисса қилмадик”. Адад зикрида улардан бўлмаган (сохта) кимса улар ичига кириб қолгай ёки улардан бўлган (ҳақиқий) кимса улар (қатори)дан чиқиб қолгай. Уларнинг (яъни, ҳақиқий Пайғамбарларнинг) ҳаммаси Аллоҳ таолодан етказгувчи, хабар бергувчи, тўғри сўз, насиҳат қилгувчи бўлганлар. Пайғамбарларнинг афзали Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир.

(Аҳод ҳадиси шарифларда Пайғамбарларнинг адади бир юз йигирма тўрт минг, бошқа бир ривоятда эса икки юз йигирма тўрт минг, деб айтилган. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло томонидан Қуръони каримнинг бир нечта жойида (масалан, Ғофир, 78).
Пайғамбаримизга пайғамбарлар ададини зикр этилмаганлиги айтилади. Шу боисдан муаллиф аҳод ҳадисларга эмас, айнан Қуръон нассига суянишни афзал билганлар.).

و الملائكة عباد الله تعالى و العاملون بامره و لا يوصفون بذكورة و لا أنوثة

Фаришталар Аллоҳ таолонинг бандаларидир, Унинг амрига амал қилгувчидирлар. Эркаклик ва аёллик ила васф қилинмайдилар.

و لله تعالى كتب أنزلها على أنبيآئه بيّن فيها أمره و نهيه و وعده و وعيده

Аллоҳ таолонинг пайғамбарларига нозил қилган китоблари бор. Уларда ўз амру наҳйини, ваъдаси ва ваъидини баён қилган.

(Аллоҳ таолонинг кўпчиликка маълум Таврот, Забур, Инжил ва Қуръон номли китоблари бор. Уларда Аллоҳнинг буйруқлари (амри), қайтариқлари (наҳйи), яхши амал қилганларга савоб ва мукофотлар ваъдаси ҳамда ёмон амал қилганларга қўрқитишлари (ваъидлари) мавжуд. Қуръондан бошқа муқаддас китобларнинг тиловатлари, китобатлари, аксар ҳукмлари бекор қилинган).

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan