Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / ҲАҚИҚАТДАН АЯНЧЛИ АҲВОЛДАМИЗ!

ҲАҚИҚАТДАН АЯНЧЛИ АҲВОЛДАМИЗ!

У йил рўза мусулмонларга илк бор фарз бўлганди, Август ойи эди ўшанда…

Ҳамма жуда ҳаяжонда эди, чунки мусулмонлар бу ибодатни илк маротаба адо этмоқдалар, илк дафъа бу ибодатла руҳлари қаршилашмоқда.

Рўза фарз қилинган сана Бадр учун жиҳод амри берилди. Ислом қўшини тўпланиб, рўза ҳолида йўлга тушдилар.

Август ойи, Арабистон чўллари…

Ҳаво шу қадар жазирамаки, саҳродаги қумга кирган оёғинг куйиб чиқади. Шу ҳолатда 100 км йўл юриш керак.

Тиллар тамоққа ёпишган, саҳарликда деярлик ҳеч нарса ейилмаган, балки бир ютум сув ҳам ичилмаган. Чўлдасан, на қудуқ бор, на бир қултум сув!

Расулуллоҳ аҳволни кўриб, на қадар машаққатда қолганларининг гувоҳи бўлиб: “Истасангиз ифторлик қилинг, оғзингизни очинг, сиз сафардасиз”, – дедилар.

Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, бу амрми ёки бизнинг иродамизга ташланган қарорми?” – деб сўрадилар.

“Йўқ”, – дедилар Ҳабибимиз, “Бу амр эмас, хоҳласангиз қилишингиз мумкин бўлган бир изн”.

“Расулуллоҳ, борган жойимизда балки шаҳид бўлармиз, қўйиб беринг рўза ҳолимизда жон таслим қилайлик”, – дея рўзаларини бузмадилар.

Август ойи, Арабистон чўллари…

Агар бузсалар ҳам нима ўзгарарди?!

Ёнларида кўпи билан 3 дона хурмо бор. Ҳатто баъзилар ифторликка хурмони ейишмайди, фақатгина ялаб қўйишади, шунчалар ночорлик…

Ёнларида на салқин ичимликлар, на ноз-неъматга тўла дастурхонлари бор…

Лекин Абу Жаҳлнинг калласини танасидан жудо қилиш учун етарли бўлган билакларида кучлари ва шу қадар оғир аҳволда ҳам чиройли ибодат қила олиш учун етарли сабрлари бор…

“Рўзадор” бўлган бу буюк саҳобаларнинг матонати, жон ва руҳ кураши бизга келиб, “рўзани исроф қилиш”, “рўзани беунум ўтказиш”, “рўзадан самарасиз фойдаланиш” бўлмаяптими?!

16 соат сув ича олмаганлиги учун фарзандларига жаҳл билан муносабатда бўлаётган, рўзасини миннат қилиб, атрофидагилардан яхши муомаласини аяётган биз эмасми?!

Саҳобаларнинг илк рўзасини қаранг! Август ойи… Арабистон чўллари…

Ёки бугунги кунимизда Яқин Шарқдаги мусулмонлар, Африкадаги биродарларимизнинг аҳволига ҳам бир назар ташлайлик…

Бизнинг аҳволимизга қаранг!..

Ифторликдаги муҳташам, ноз-неъматларга тўла дастурхонларимиз, тайёрлаган таомларимизни интернет орқали “лайклар гулдастасини” йиғиш учун улашишимиз, шу қадар тўқлигидан намозга эгилишга қийналаётган қоринларимиз…

Ишда чарчаганман иддаоси билан ўқилаётган таровеҳларимиз, чала ярим қолиб кетаётган хатмларимиз…

Шундай бўлса-да, уятдан қизармаган юзларимиз, гуноҳдан ҳаё қилмаган руҳларимиз бор!

Ҳақиқатдан аянчли аҳволдамиз…

Аллоҳ таоло ҳолимизни ўнгласин!!!

Шахноза Олимбой қизи тайёрлади

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan