Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Аллоҳнинг буйруқларини ақл тарозисига солмайлик!

Аллоҳнинг буйруқларини ақл тарозисига солмайлик!

    Баъзида шундай саволларга дуч келиб қоламиз. «Тоғда юрадиган ёввойи чўчқа (тўнғиз)ни еса бўладими?», деб сўрайди.

 Албатта йўқ. Аллоҳ ҳаром қилган бу хайвонни деб жавоб берганимиздан кейин, айтадики: «У ёмон нарсалар емайди фақат дарахтни томирларини, ўсимликлар ейди» каби раддия билдиради.

  Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

 «Сизларга ўлимтик ва қон ва чўчқанинг гўшти ва Аллоҳдан бошқанинг номи ила сўйилган нарсалар ҳаром қилинди». ( Моида сураси, 3- оят)

  Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло буткул чўчқа деди. Тоғда юрадигани, ўсимлик ейдигани бундан мустасно деб айтмади.

  Ёки бўлмаса бир инсонга  «Ароқ ичманг Аллоҳ таоло уни ҳаром қилган» десангиз «Мен оз миқдорда ичаман», «Ўзимни билиб тураман», «Маст бўлмайман», «Ичсам ҳам ҳеч кимга зарарим тегмайди» деган жавобларни беради.

   Аллоҳ таоло бу ҳақда Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

  «Эй иймон келтирганлар! Албатта хамр, қимор, бутлар ва фол очадиган чўплар ифлосдур. Шайтоннинг ишидур. Бас ундан четда бўлинг. Шоядки нажот топсангиз» (Моида сураси, 90-оят).

 Демак, ушбу оятдан билиниб турибдики ароқ ва унинг шериклари харом эканлиги. Аллоҳ таоло оятда кайф бўлмаса, хеч кимга зарари тегмаса, ўзини билиб турса майли уларга ҳалол демади. Омматан ҳаром қилди. Шу икки ҳолатда ҳам Аллоҳ таолони буйруқларини инсон ақл тарозисига солаётганини кўрамиз. Ҳаром нарсадан ҳалолликни топмоқчи. Аллоҳнинг буйруқларини ақл тарозисига солишни оқибати қандай бўлганини қуйидаги воқеа билан тугатамиз.

  Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратди, сўнгра фаришталарга буюрдики, Одамга сажда қилишни. Барча фаришталар Аллоҳни буйруғини бажариб Одамга сажда қилдилар, Аммо Иблис сажда қилишдан бош тортди. Аллоҳ таоло Иблисга қарата  «Сенга нима бўлдики сажда қилувчилар билан бўлмадинг?».

Шунда Иблис шундай жавоб берди: «Мени оловдан яратгансан уни эса оддий лойдан».

 Шундай қилиб Иблис Аллоҳнинг ғазабига учради ва Аллоҳнинг даргоҳидан қувилди. Сабаб мақоламизни юқорисида турган икки оғиз сўз. Иблис Аллоҳни амрини ўз ақл тарозисига солди. Яъни, унинг назнида Аллоҳнинг даргоҳида унинг манзили олий, Одамники эса паст. Оқибатда нима бўлди….

   Хамидов Абдулбосит

Тошкент Ислом институти 2- босқич талабаси