Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси Тошкент вилояти диний соҳа ходимлари нигоҳида

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси Тошкент вилояти диний соҳа ходимлари нигоҳида

Барчангизга маълумки, куни кеча 2020 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси барча оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этилди.

Бугун – 2020 йилнинг 25 январида Тошкент вилояти шаҳар ва туманларидаги барча марказий масжидларда мазкур Мурожаатноманинг намойиши ташкил этилди ва унда вилоятда фаолият олиб бораётган диний соҳа ходимлари, хусусан, имом-хатиб ва имом ноиблар иштирок этдилар ва Юртбошимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини яна бир бора томоша қилдилар, келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар, диний соҳа ходимлари олдида турган вазифалар ҳақида фикр алмашдилар.

Президентимизнинг “Биз янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда барпо этамиз, деган улуғвор мақсадни ўз олдимизга қўйганмиз. Бу борада “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори”деган янги ғоя кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бормоқда”, деган сўзлари мамлакатимизда изчил олиб борилаётган ислоҳотларда имом-хатиблар ва имом ноибларнинг ҳам ўз ўрни борлигини намоён этади. Намойиш иштирокчилари бу борадаги фаолиятларини янада такомиллаштириши, масъулиятларини янада ошириб, олиб бораётган ишларини ривожлантиришлари лозимлигини таъкидладилар.

Юртбошимиз таклифлари билан 2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилди.

«Шарқ донишмандлари айтганидек, “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!””, дейилади Мурожаатномада. Халқимизнинг, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, илм-маърифатли бўлишини таъминлашда соф Ислом таълимотини кенг аҳолига етказиш, буюк аждодларимизнинг бой илмий меросини ўрганиб, халқимизни баҳраманд қилишда ҳам қилинадиган ишлар, олдинда турган вазифалар талайгина эканлиги ҳам эътироф этилди.

Президентимизнинг Мурожаатномасида таъкидланган “Ўз болангизни, ўз уйингизни, ўз Ватанингизни кўз қорачиғидек асранг!”, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари”, “Жаҳолатга қарши – маърифат” каби шиорлар ҳар бир соҳа ходимини жўшқин меҳнат қилишга, халқ фаровонлиги, юрт тинчлиги ва осойишталиги, мамлакат ривожи ва тараққиёти учун тинмай меҳнат қилишга ундаши, шубҳасиз. Зеро, Юртбошимиз айтганларидек: “Имом Бухорий бобомиз ўз китобларида келтирган муборак ҳадисда айтилганидек, “Барча амаллар ниятга қараб бўлади”. Дарҳақиқат, пок ниятлар билан бошланган хайрли ишлар, албатта ижобат бўлади”.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan