Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / 70 минг Калимаи тавҳиднинг шарофати

70 минг Калимаи тавҳиднинг шарофати

Оллоҳ дўстларидан бир зот 70 минг калимаи тавҳид айтибди. Аммо савобини ҳеч кимга бағишламаган экан.Бир куни бир зиёфатда таом ер экан, ҳол ва кашф аҳлидан бўлган ирфон соҳиби бир йигитни таомни қўлига олибоқ ҳўнграб йиғлаб юборганини кўрди ва йигитдан сўради:

– Нима бўлди? Бирор дардинг борми? Бирор еринг оғрияптими? Касалмисан?-деган эди, йигит жавоб қайтарди:

– Жаҳаннамни кўрдим, у ерда мени онам ҳам азоб тортаётганини кўрдим, шунинг учун йиғлаяпман! – деди.

Оллоҳнинг дўсти ўқиган калимаи тавҳид савобини:

– Ё роббим! Биласанки, тавҳид калимасини 70 минг маротаба ўқидим, савоби ихтиёримда турган эди, ана шу калималарнинг савобини ушбу йигитнинг онаси азобдан қутилишига каффорат бўлишлиги учун ҳадя этаман! – деб дуо қилди. Оллоҳнинг севикли қули ушбу калималарни ҳадя этар-этмас йигитнинг чеҳраси очилди, онам жаҳаннам азобидан қутилди деб хурсанд бўлди ва таом ейишни давом эттирди.

Оллоҳнинг дўсти бўлган зотнинг киши 70минг калимаи тавҳидни ўқиб дуо қилган ёки савобини бошқа бир инсонга ҳадя этган тақдирда, бу жаҳаннам азобидан қутилишига сабаб бўлиши ҳақидаги ҳадис ёдига келди, мана энди хадиснинг натижасини ҳаётда кўрди.

(“Ҳикматлар хазинаси” китобидан таржима қилинди)

Нурафшон шаҳар бош имом-хатиби

Ж.Ж.Туранов