Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Бекобод шаҳридаги «Оқ масжид» жоме масжидида туман ва шаҳар имом-хатиблари йиғилиши ўтказилди

Бекобод шаҳридаги «Оқ масжид» жоме масжидида туман ва шаҳар имом-хатиблари йиғилиши ўтказилди

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги бошчилигида Бекобод шаҳридаги «Оқ масжид» жоме масжидида йиғилиш ўтказилди. Ушбу йиғилишга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов, Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар домла Қаюмов, вилоят бош имом-хатиби в.б. Нурали домла Мавланов ҳамда туман ва шаҳар имом-хатиблари иштирок этдилар.

Йиғилишдан кўзланган мақсад диний соҳада хизмат қилиб келаётган имом-хатиб ва имом ноибларни иш самарадорлигини ошириш, тумандаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, пандемия шароитида масжидларда карантин қоидаларига риоя қилиш ҳамда таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди.

Шунингдек, масжидларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди. Айниқса, бугунги кунда Ислом таълимотини кенг оммага тарқатиш, диний соҳада фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноибларни оммавий ахборот воситаларидаги чиқишларни янада жадаллаштириш кераклиги йиғилишнинг энг долзарб мавзуларидан эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]