Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ҳожилар юрт ривожи, халқ фаровонлигига ҳисса қўшмоқдалар

Ҳожилар юрт ривожи, халқ фаровонлигига ҳисса қўшмоқдалар

Куни кеча Муҳтарам Президентимизнинг муборак Ҳаж зиёратини амалга ошириб келган ҳожиларимизнинг Ватан равнақи, юрт ривожи, халқ фаровонлигини ошириш, маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича масъулиятларини янада ошириш бўйича берган тавсияларига мувофиқ Тошкент вилоятининг Тошкент туманида Ҳаж-2018 зиёратчилари ҳамда маҳаллалардаги кам таъминланган, ёрдамга муҳтож, жазо муддатини ўтаб келган ва рўйхатдан ўчирилган фуқаролар билан бир пиёла чой устида дилдан суҳбат ўтказилди. Унда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, туман бош имом-хатиби иштирок этдилар.

Суҳбат чоғида ҳожилар Ҳаж зиёрати юксак шараф бўлиши билан бир қаторда масъулият ҳам эканлиги, инсон ўзи учун бир қанча вазифаларни белгилаб олишини, савобли ишларни амалга ошириш иштиёқи ошишини эътироф этдилар. Қалбларидаги Ватанга муҳаббат, эл-юртга хизмат қилиш, ён-атрофдагиларга кўмаклашиш ҳисси янада ортганлигини таъкидладилар.

Тадбир ўта самимий руҳда, илиқ муносабатда ўтди. Иштирокчилар бу каби учрашувларни тез-тез ташкил этиб, бир-бирларининг аҳволларидан хабардор бўлиб туришга келишиб олдилар.