Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / 57 нафар мусулмон давлатлари Қуддусни Фаластин пойтахти деб тан олди

57 нафар мусулмон давлатлари Қуддусни Фаластин пойтахти деб тан олди

Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо 57 нафар мусулмон мамлакатлари Фаластинни Шарқий Қуддус пойтахти бўлган давлат деб тан олди. Бу ҳақда Истанбулда ташкилотнинг навбатдан ташқари саммитининг расмий баёнотида эълон қилинди. Бундан ташқари, ИҲТ халқаро ҳамжамиятни АҚШнинг Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб эълон қилганлигига жавобан, босиб олинган Шарқий Қуддусни Фаластиннинг пойтахти деб тан олишга чақиради.

Эслатиб ўтамиз, 6 декабрь куни АҚШ президенти Доналд Трамп Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб эълон қилиш ва АҚШ элчихонасини Тел-Авивдан у ерга кўчириб ўтказиш ҳақидаги қарорини эълон қилган эди. Бу қарор бутун дунё бўйлаб мисли кўрилмаган норозиликларни келтириб чиқазди, шунингдек, мусулмон ва Европа мамлакатларининг раҳбарлари томонидан танқидга учради. ИҲТга аъзо давлатлар эса БМТни Қуддуснинг “мақомини ҳимоя қилиш”га чақиришди ва Исроилдан “шаҳарни босиб олишни тўхтатишини” талаб қилишди, хабар беради CNN Turk.