Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилояти бош имом-хатиби Олмалиқ шаҳрида барпо этилаётган «Ҳилол» жоме масжидидаги қурилиш ишлари билан танишди

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Олмалиқ шаҳрида барпо этилаётган «Ҳилол» жоме масжидидаги қурилиш ишлари билан танишди

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишиш мақсадида Олмалиқ шаҳридаги «Ҳилол» жоме масжидига ташриф буюрди. Олиб борилаётган ишлар билан танишиб, келгусидаги режалар юзасидан керакли тавсия ва кўрсатмаларни берди. Шунингдек, Аллоҳнинг байтини қуришда жонбозлик кўрсатаётганлар, саҳоватпеша халқимиз ҳаққига дуолар қилинди, бошланган хайрли ишнинг якуни барокотли бўлишини сўраб, тилаклар билдирилди.

Таъкидлаш жоизки, Олмалиқ шаҳридаги «Ҳилол» жоме масжиди янги рўйхатга олинган бўлиб, Тошкент вилоятининг энг намунали масжиди сифатида қурилиши режалаштирилган, 6000 намозхонга мўлжалланган.

«Ҳилол» жоме масжидига илк тамал тоши Муҳаррам ойининг 9 санасида – Ашуро ва муборак жума кунида Тошкент вилоятининг собиқ бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов раҳимаҳуллоҳ бошчилигида қўйилган эди.

Аллоҳ таоло мана шундай хайрли ишларни бардавом қилсин!

[carousel-horizontal-posts-content-slider]