Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Тошкент вилоятида Қибрай тумани ва Чирчиқ шаҳри имом хатиблари билан йиғилиш ўтказилди

Тошкент вилоятида Қибрай тумани ва Чирчиқ шаҳри имом хатиблари билан йиғилиш ўтказилди

Бугун 29 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги Қибрай тумани ва Чирчиқ шаҳридаги имом хатиблар билан йиғилиш ўтказди. Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар домла Қаюмов ва Тошкент вилояти вакили ўринбосари Миродил домла Миржалилов ҳамда имом домлалар иштирок этишди.

Масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар домла Қаюмов йиғилишда имом хатибларнинг иш самарадорлигини ошириш, оғир пандемия даврида дин хизматчисининг масъулияти янада ортиши ва камчиликларни бартараф этиш ҳақида тавсиялар бериб ўтди.

Жумладан, карантин қоидаларига масжидларда қатъий амал қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан имом домлалар узвий равишда боғланиши ҳамда тумандаги бўлаётган муаммо ва камчиликларни муҳокама қилиб, бартараф этиш кераклиги айтиб ўтилди.

Бундан ташқари масжидларда бўш иш ўринларини имом ноиблар билан таъминлаш, қурилиш жараёни давом этаётган масжидларни қиш мавсумига тезроқ тайёрлаш ва халқимиз мўмин мусулмонларига қулай шароитлар яратиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan