Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Қайта қуриш ишлари бошланди

Қайта қуриш ишлари бошланди

Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг 2018 йил 5 январь кунидаги навбатдан ташқари сессиясида давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятидаги масжидлар ҳақида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтган эди:

Тинчлик ва соғлик. Мана шу нарсаларни қилиб олсак, қолганлари яхши бўлади. Шунда одамлар бизга ишонади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов билан биргаликда бир ой муддатда барча таъмирга муҳтож ва авария ҳолатидаги масжидларни ўрганиб, уларни қайта қуриш ва таъмирлаш чораларини қуриш зарур.

Ушбу топшириқ ва кўрсатмалар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 120-сонли қарори қабул қилиниб, вилоятда жами 29 та жоме масжидларни 2018-2019 йиллар давомида қайта қурилиши белгилаб олинди.

Унга кўра ўтган 2 июнь куни Тошкент туманидаги “Ҳазрати Билол” жоме масжидининг янги биносига ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов иштирок этди. Тадбир анъанага мувофиқ Қуръони Карим тиловати билан очилди ва Аллоҳ таолодан юртимиз тинчлиги, халқимиз ҳаётининг фаровонлиги ҳамда ушбу хайрли ишларнинг давомийлиги учун дуолар қилинди.

Шундан сўнг, вилоят бош имом-хатиби дастлабки ғиштни табаррукона қўйиб, қурилиш ишларига доир қатор тавсияларни берди ва тадбир иштирокчиларини ватанимиз ва динимиз равнақи йўлида яратиб берилаётган бу мисол шарт-шароит ва имкониятлардан оқилона фойдаланишга, бундай неъматларнинг қадрига етишга, ёш авлодни шукроналик руҳида тарбиялашга даъват этди.

Ўз ўрнида, тадбирда иштирок этган кекса нуронийлар ҳам бундай қувончли ишлардан жуда мамнун эканликларини, юртимизда дин равнақи, миллат келажаги йўлида қилинаётган ислоҳотлар қалбларга қувонч баҳш этаётганини изҳор қилар эканлар, юртбошимиз, шу билан бирга, бу йўлда хизмат қилаётган барча мутасаддиларнинг ҳақларига хайрли дуолар қилдилар.

Бу мисол тадбирлар тез кунларда қолган 28 та жоме масжидларда ҳам амалга оширилиши режалаштирилган.