Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / 5 ФАРЗАНД ОНАСИ БЎЛГАН МУСЛИМАНИНГ ПРЕЗИДЕНТЛИККАЧА БОСИБ ЎТГАН ЙЎЛИ

5 ФАРЗАНД ОНАСИ БЎЛГАН МУСЛИМАНИНГ ПРЕЗИДЕНТЛИККАЧА БОСИБ ЎТГАН ЙЎЛИ

Сингапурнинг саккизинчи президенти сифатида биринчи марта аёл киши ва муслима Ҳалима Яқуб сайланди.

Ҳалима – оиладаги беш нафар фарзанднинг энг кенжаси. Касби қоровул бўлган отасини у 8 ёшида йўқотган. Онаси оиланинг ягона боқувчиси бўлган, шу сабабли у эрталабдан кечгача меҳнат қилишга мажбур эди. У озиқ – овқат чодирида ишлаган.

“10 ёшимдан бошлаб мактабдан ташқари вақтларимда онамга ёрдам берардим – столларни тозалардим, келганларга хизмат кўрсатардим, мен у ишларни яхшилаб бажарардим – дейди Ҳалима болалик паллалари ҳақида. – Мен ўзим ночорликни ҳис этганман ва бу қанчалар машаққатли эканлигини биламан”.

Иккинчи синфда ўқиб юрган кезларида Ҳалимани кўп дарс қолдирганлиги сабаб, мактабдан четлаштиришларига бир бахя қолган. Лекин у ўқиш билан онасига ёрдам беришни биргаликда бажара олган. Мактабни тугатгач, у Сингапур университетига ўқишга киради ва ҳуқуқшунослик бўйича бакалавр ва магистр даражаларини қўлга киритади, дея Channel News Asiaга таянган ҳолда хабар беради IslamNews.

Сиёсат билан аёл 2001 йилдан буён шуғулланади, ўшанда у парламентга сайланган эди. 10 йилдан кейин у Ёшлар ва спорт вазирлигини бошқарган.

Аҳамиятлиси шундаки, унинг турмуш ўртоғи Муҳаммад Абдуллоҳ ал – Хашби бошида аёлининг эришган мавқеларидан унчалик ҳам завқланмаган. Лекин кейинчалик уни қўллаб – қувватлай бошлаган. Уларнинг беш нафар фарзандлари бор.

5 нафар фарзанднинг онаси 63 ёшида Сингапурнинг биринчи муслима президенти бўлди. У, шунингдек, малай халқининг охирги 47 йил ичидаги биринчи жамоат вакили ҳамдир.

2016 йил ноябрда қабул қилинган қарорга мувофиқ, бу йилги сайловларда президентлик лавозимига фақатгина этник жиҳатдан камчиликни ташкил этган – малай вакиллари номзод бўлиши мумкин эди.