Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Поклик – иймондандир (Тошкент вилояти масжидларида умумхалқ экологик хайрия ҳашари ўтказилди)

Поклик – иймондандир (Тошкент вилояти масжидларида умумхалқ экологик хайрия ҳашари ўтказилди)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 22 январдаги 41-Ф-сонли Фармойишига биноан жорий йилнинг 26 январь куни жойларда умумхалқ экологик хайрия ҳашарини ўтказиш вазифаси белгиланган эди.

Ана шу фармойишнинг ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Тошкент вилоятининг барча масжид ва уларга бириктирилган ҳудудларида умумхалқ экологик хайрия ҳашари ўтказилмоқда. Ушбу тадбир ҳақида кечаги жума намози мавъизасидан кейин барча масжидларда имом-хатиблар томонидан тушунтириш берилганлиги ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳар бир мусулмоннинг бурчи эканлиги ҳақида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилганлиги сабаб, ҳашар жойларда уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг «Абаса» сураси 24-32-оятларида шундай марҳамат қилади:

Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан) боқсин! Биз (осмондан) сувни мўл ёғдирдик. Сўнгра Биз унда донларни ундирдик, узум ва кўкатларни, зайтун ва хурмоларни, қалин дарахтзор боғларни меваю гиёҳларни ҳам. Булар сизлар учун ва чорва ҳайвонларингиз учун манфаатдир”.

Демак, барчамиз ўзимиз учун манфаатли бўлган яшаб турган жойларимизни асраб-авайлашимиз, уларнинг янада обод ва кўкаламзор бўлишига хизмат қилишимиз, озодалигини сақлашимиз, тозаликка эътибор беришимиз лозим. Зеро, “Поклик – иймондандир!”