Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Паркент туманидаги «Файзуллоҳонбой» жоме масжид биносига илк ғишт пойдевори қўйилди

Паркент туманидаги «Файзуллоҳонбой» жоме масжид биносига илк ғишт пойдевори қўйилди

Маълумки, юртимизда барча соҳалар қатори Ислом динига қаратилаётган эътибор, ватанимиз ҳудудида янги барпо этилаётган масжид ва мадрасалар, уларнинг шарт-шароитлари халқимизнинг эмин-эркин ибодат қилишлари учун яратилган қулай имкониятларни ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги «Файзуллоҳонбой» жоме масжидининг янги биносига дастлабки ғишт қўйиш маросими ўтказилди.

Илк ғишт пойдеворини Паркент тумани бош имом-хатиби Мансурхон домла Мансуров, туман ҳокими ва мутасаддилари, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган нуроний отахонлар қўйиб бердилар.

Ушбу тадбирда юрт тараққиёти, динимиз ривожи ва халқ фаровонлиги ҳамда масжиднинг қайта қурилиш ишларига муваффақиятлар тилаб, хайрли дуолар қилинди. Шунингдек, саховатпеша, эҳсонсевар, дин ва Аллоҳнинг уйига қалбан боғланган, муҳаббатли юртдошларимизнинг хизматлари, жонкуярлиги эътироф этилди. Бу солиҳ амаллари сабаб икки дунёнинг буюк ажру мукофотлар соҳиби бўлишларига умид билдирилди. Зеро, Аллоҳ таоло бу ҳақда Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилади:

Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар. (Тавба сураси, 18-оят).

ЎМИ Тошкент вилояти матбуот хизмати