Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Саудия Арабистони 1 ноябрдан зиёратчиларни қабул қилишни бошламоқда

Саудия Арабистони 1 ноябрдан зиёратчиларни қабул қилишни бошламоқда

1 ноябрдан бошлаб хавфсиз деб ҳисобланган мамлакатлар фуқароларига Саудия Арабистонига зиёрат мақсадида келишига рухсат берилади.

Саудия Арабистони ҳукумати 4 октябрдан босқичма-босқич зиёратчиларни қабул қилишни бошлайди. Бу ҳақда Ал Жазирага таяниб, кun.uz сайти хабар берди.

Хабарда айтилишича, биринчи босқичда Умра зиёратчиларнинг кунлик сони 6000 киши билан чекланади – улар Саудия Арабистони фуқаролари ва мамлакатда истиқомат қиладиган бошқа шахслар бўлади.

1 ноябрдан бошлаб хавфсиз деб ҳисобланган мамлакатлар фуқароларига ҳам Саудия Арабистонига зиёрат мақсадида келишига рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли Саудия Арабистони барча халқаро қатновларни март ойининг бошида тўхтатган эди.