Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мурувват – барча бермакдир, емак йўқ

Мурувват – барча бермакдир, емак йўқ

Эзгулик шундай хислатки, уни амалга оширган кишининг кўнгли ёришади, қалби ором олади, ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан юксалади. Хайрли ишларнинг ҳадисини олган имом-хатибларимиз ҳар куни савоб ишларни бажаришмоқда.

Сўз исботи билан гўзал, деганларидек, куни кеча Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Гулистон”, “Парвоз”, “Ғишт кўприк” маҳаллаларида истиқомат қилувчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган 7 та оилага 700 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, Бўстонлиқ туманидаги “Туркистон”, “Чинор”, “Хон ариқ”, “Истиқлол”, “Бўссув”, “Бахт”, “Учтош”, Абдулла Қаҳҳор номидаги, маҳалларда яшовчи муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг ҳар бирига 4.900.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

Бу ишларга бош қўшган Қибрай туманидаги “Саъдулла ота” жоме масжиди имом-хатиби Алижон домла Абраев ва барча ҳомийларга Аллоҳ таоло ажрларини кўпайтриб берсин.

Барча хайрли ишларда пешқадам, эзгуликка эш бўлган имомларимиз кам таъминланган оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга моддий ёрдам беришда камарбаста бўлиб, ҳазрат Алишер Навоийнинг “Мурувват – барча бермакдир, емак йўқ, Футувват – барча қилмакдир, демак йўқ” сўзини ўзларига шиор қилиб олишди.

Тошкент вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

[carousel-horizontal-posts-content-slider]