Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Яна бир хайрия тадбири

Яна бир хайрия тадбири

Бугун 2017 йилнинг 14 декабрь куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов ташаббусларига кўра Бўка туманидаги 15-сонли «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари учун Конституциямизнинг 25 йиллиги ҳамда Мавлид ойи муносабати билан хайрия тадбири ташкил этилди.

Бўка тумани имом-хатиблари томонидан болажонлар учун байрам дастурхони ёзилиб, ош тайёрланди. Тадбирда «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари учун спорт жиҳозлари ва кутубхона учун китоблар туҳфа қилинди.

Болажонлар ўтказилган тадбир ва берилган совғалардан жуда хурсанд эканликларини айтиб, ташкилотчиларга миннатдорчиликлар изҳор қилдилар ва тез – тез ташриф буюриб туришларига умид билдирдилар.