Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Мурғак кўнгилларга қувонч улашиб…

Мурғак кўнгилларга қувонч улашиб…

Тошкент вилояти вакиллиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги ҳамда муборак Мавлид ойи муносабати билан Чиноз туманида жойлашган санатория туридаги ихтисослаштирилган 4-сонли мактаб интернати тарбияланувчилари учун хайрия тадбири ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад муборак кунларда эътиборга муҳтож болалар ҳолидан хабар олиш, уларга байрамона кайфият улашиш ҳамда уларда китобга бўлган мухаббатни оширишдан иборат. Ушбу хайрли тадбирда Чиноз тумани имом-хатиблари томонидан байрамона дастурхон ёзилиб, вакиллик томонидан болаларга турли маърифий китоблар таркатилди. Тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Зеро, юртимизнинг катта байрами ва муборак мавлид ойида бундай хайрли ишлар савоби кўп амаллардандир. Тадбир ташкилотчиларини кузатаётган болалар «Яна тез-тез келиб туринглар» деб қолишди…

       

Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати