Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Самимий ташриф

Самимий ташриф

Эртага 18 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Симпозиумлар саройи”да “Ислом ҳамжиҳатлиги Ўзбекистон – Озарбайжон мисолида” мавзусида бўлиб ўтиши режалаштирилган халқаро илмий-амалий анжуманда қатнашиш учун ташриф буюрган Самарқанд вилояти имом-хатиблари вилоят бош имом-хатиби З. Эшонқулов бошчилигида «Занги ота» зиёратгоҳида меҳмон бўлиб, Занги ота ва Анбар она марқадларини зиёрат қилдилар. Шунинг баробарида улар Тошкент вилоят бош имом-хатиби Х.Турматов ҳамда «Занги ота зиёратгоҳи» ёдгорлик мажмуаси раҳбари С. Муродов бошчилигида ушбу масканда амалга оширилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини томоша қилиб, бу масканда қисқа муддат ичида таҳсинга сазовор ишлар амалга оширилганини эътироф этдилар.