Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / 25 йилдан буён Рамазонда инсонларга текин таом улашувчи мусулмон

25 йилдан буён Рамазонда инсонларга текин таом улашувчи мусулмон

БАА да истиқомат қилувчи собиқ Абу-Даби полицияси раҳбари Сакер ал-Мехайрабий 25 йилдан буён рамазон ойида текин таом улашади. У ўз чодирида барча рўза тутганларни ифторлик билан меҳмон қилади. Одатда, Рамазоннинг ҳар бир кунида 500га яқин рўзадорлар унинг ифторлигидан баҳраманд бўлишади.

Шунингдек, бу саховатли инсон мана 15 йилдирки Яманнинг 5та масжидида ҳам 150дан зиёд мусулмонлар учун ифторлик дастурхонларини тайёрлайди.