Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Bo'limsiz / Хушхабар: Зангиота туманидаги «Имом ал Бухорий» жоме масжидига биринчи ғишт қўйилди

Хушхабар: Зангиота туманидаги «Имом ал Бухорий» жоме масжидига биринчи ғишт қўйилди

Ислом дини бизларни масжидлар қуришга ва уларни обод этишга чақирган. Бу ишни жаннатга олиб борадиган ва Аллоҳнинг ризосига эриштирадиган йўл деб эълон қилган.

Шундай экан юртимизда яна бир масжидга тамал тоши қўйилди. Жорий йилнинг 27 июнь куни Зангиота тумани «Имом ал Бухорий» жоме масжидига Тошкент вилояти бош имом хатиби Хайруллоҳ домла Турматов, ушбу масжид имом хатиби Қ.Ёдгоров, нуроний отахонлар, ходимлар ва усталар масжиднинг илк ғиштини қўйиб бердилар.

Ушбу жоме масжиднинг янги лойиҳаси 700 намозхонга мўлжалланган бўлиб, умумий ер майдони 15,5 сотихни ташкил қилади. Шунингдек, 3та бино хонақоҳ, ёрдамчи бино ва минорадан иборат.

Мўмин одам Аллоҳнинг уйларини обод қилишга, унда намоз ўқиб, маънавий ободлигини зиёда қилишга уринар ва қалби доим масжидларга боғлиқ бўлар экан. Ушбу масжид ҳам икки дунёнинг бахту саодатига эришишда мўмин мусулмонларга сабабчи бўлсин.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan