Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / 2018 йилда фан ривожига беқиёс ҳисса қўшган 7 мусулмон. Қувонарлиси, уларнинг аксари муслималар

2018 йилда фан ривожига беқиёс ҳисса қўшган 7 мусулмон. Қувонарлиси, уларнинг аксари муслималар

My Salaam портали 2018 йил фан ривожига катта ҳисса қўшган 7 та мусулмон олимлар рўйхатини тақдим қилди. Уларнинг аксар қисми муслималар эканлиги қувонарли ҳолатдир.

Рўйхат билан танишинг:

1. Бурчин Мутлу-Покдил

Burin Mutlu-Pakdil speaks during Fellows Session at TED2018 – The Age of Amazement, April 10 – 14, 2018, Vancouver, BC, Canada. Photo: Ryan Lash / TED

Бу турк аёли астрофизик. У ноёб думалоқ шаклга эга бўлган жуда кам учрайдиган галактикани кашф қилди. Эндиликда у муслиманинг номи билан аталмоқда – Бурчин галактикаси. У 2017 йилда Миннесот университетида докторлик даражасини қўлга киритди ва Аризона университетида илмий ходим лавозимида иш бошлади. TED (технология, ўйин-кулгу, дизайн) стипендиати сифатида 2018 йил Ванкуверда бўлиб ўтган TED конференциясида у жуда ҳам қизиқарли – “Стереотипларга (қолип, андоза бўлиб қолган фикрлар) бўйсунмай яшаш” – мавзусида маъруза, мунозаралар ўтказди. 2018 йилда у фавқулодда илмий натижалари, ихтиёрий ўқув ва мураббийлик фаолияти учун дунёнинг энг нуфузли ёшлари ўнталигидан бири деб топилди.

2. Ноха Хосни

Асюстск университети фармацевтика ва аналитик кимё кафедраси ўқитувчиси бўлиб фаолият юритадиган мисрлик олима. 2018 йилдан у, шунингдек, Буюк Британиянинг Лестеридаги Де Монфор университетининг фахрий илмий тадқиқотчиси саналади. У аналитик кимё, электрокимё ва атроф табиий муҳит кимёси билан шуғулланади. Унинг тинимсиз меҳнати ва қимматли тадқиқотлари 2018 йилда Л’Ореал мукофотига лойиқ деб топилди. Л’Ореал – ЮНЕСКОнинг “Илм-фандаги аёллар” учун жорий этилган мукофотидир.

3. Абу Али ибн Сино

Бангладешлик шифокор. Унинг илмий кашфиётлари бутун дунёнинг унга қойил қолишига сабаб бўлмоқда. Абу Али ибн Сино ва унинг Квинсленд университетидаги ҳамкасблари саратоннинг асосий турларини тез топишга имкон берувчи ДНК услубини аниқлашди. Ҳозирги кунда у Австралиянинг Биоинженерлик ва нанотехнологиялар Квинсленд университетида фаолият юритади.

4. Витри Вах Лестари

Муслима яшил дизел ёқилғиси учун янги катализаторларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Аҳамиятлиси шундаки, у ушбу ёқилғини қазиб олинмайдиган, қайта тикланадиган манбалардан олиш бўйича илмий тадқиқот олиб боради. Муслиманинг ҳаракатлари бир неча бор мукофотлар олишига сабаб бўлди, энг охиргиси OWSD-Elsevier фондининг мукофоти. Бу мукофот ривожланаётган мамлакатлардаги олима аёллар учун таъсис этилган. Лестари 2014 йилда Германиянинг Лейпциг университетида кимё бўйича докторлик даражасини қўлга киритди ва Индонезияга қайтди. У муқобил, экологик тоза энергия манбаларини топиш бўйича тадқиқотларини давом эттириб келмоқда.

5. Марва Балаха

Мисрлик кимёгар ва фармацевт. У канцероген ҳужайралар емирадиган инсон организмидаги таркибий ҳужайраларни топиш бўйича италян кимё лабораториялари билан ҳамкорликда иш олиб боради. Унинг саратон, айниқса, ўпка саратонига қарши курашувчи дорини топиш бўйича тадқиқотлари учун Л’Ореал – ЮНЕСКОнинг “Илм-фандаги аёллар учун” 2018 мукофоти топширилди. У, шунингдек, Танти ва Кафр ал-Шайх университетларида ҳам дарс беради.

6. Султон бин Бадир

17 ёшли ёш олим. У 2018 йилда ўзининг фавқулодда вазиятлар учун мўлжалланган иши билан Илм-фан, технологиялар ва инновация миллий фестивалида БААнинг машҳур Young Scientist Award мукофотини қўлга киритди. “Бу ажойиб робот ёнғин вақтида оловни ўчиришга, хавфсизликни таъминлашга, бинони автоматик тарзда тозалашга, фавқулодда ҳолатларда тез тиббий ёрдам кўрсатишга, уяли алоқа телефонларига қувват беришга ёрдам бериши мумкин. Ўзини назорат қилувчи роботга юқори сифатга эга бўлган камералар ўрнатилган ва унинг биринчи ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган дори қутичаси мавжуд”. Ёш олим мукофот уни янада кўпроқ меҳнат қилишга ундагани, инсонлар ҳаётини яхшилашга доир илмий тадқиқотларини олиб боришга янада руҳлантирганини таъкидлайди.

7. Амира ал-Язби: мисрлик олима.

Ҳозирги кунда у ДНКнинг бузилиши ҳаёт учун хавфли бўлган касалликларни, мисол учун, саратонни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида тадқиқотлар олиб бормоқда. Унинг ДНК бузилишларини аниқлаш бўйича арзон ва самарали скрининг қилиш усуллари Л’Ореал – ЮНЕСКОнинг “Илм-фандаги аёллар учун” 2018 мукофотига сазовор бўлишига сабаб бўлди. Ал-Язби Александрия университети Фармацевтика факультетининг Кимё кафедрасида дарс беради.