Дамашқ миллий музейи 2012 йилдан буён биринчи марта ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Сурия тарихий обидалар ва музейлар бошқармаси бошлиғи Хаммам Саад хабар берди.
Ҳозирча ташриф буюрувчилар учун музейнинг фақатгина битта қаноти очилди. У ерда турли даврларга оид экспонатлар қўйилган. 2019 йилда музей тўлалигича очилади. Урушга қадар музейда тўрт бўлим фаолият юритган: тарихдан илгариги, қадимги Шарқ, классик ва Ислом. Сааднинг сўзларига кўра, айнан классик қанот очилган, лекин унга қолган бўлимлардан ҳам экспонатлар жойлаштирилган. Музейнинг қолган қисмида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.