Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / 2 йил ичида 26000 аёлнинг бандлик масаласини ҳал қилган мусулмон нуфузли мукофотга лойиқ деб топилди

2 йил ичида 26000 аёлнинг бандлик масаласини ҳал қилган мусулмон нуфузли мукофотга лойиқ деб топилди

Саудиялик Холид ал-Худайр ёш бўлишига қарамасдан, қиролликнинг гўзал жинс вакиллари бўлмиш – аёлларнинг манфаатларини қўллаб – қувватлагани учун нуфузли мукофотлардан бирини қўлга киритди. У Саудия Арабистонида истиқомат қилувчи меҳнат қилиш истагида бўлган аёлларнинг бандлиги масаласи бўйича тинимсиз меҳнатлари учун Шайо (Chaillot Prize) мукофотига сазовор бўлди, ArabNewsга таянган ҳолда хабар беради IslamNews.

Бир неча йил олдин, 28 ёшида Холид ўзининг обрўли ишини ташлади ва асосий вазифаси Саудия Арабистонидаги аёлларни иш билан таъминлаш бўлган Glowork номи остида ташкилотга асос солди. Бор-йўғи бир неча йил ичида у ва ҳамкасблари 26 мингдан ортиқ аёлларга иш жойларини топиш бўйича кўмаклашдилар ва унданда кўпроқ аёллар касбий йўналиш бўйича фойдали маслаҳатларга эга бўлди. Аёлларнинг бандлик масаласини ҳал қилишни ал-Худайр ўз фирмасидан бошлади. “Бизнинг компаниямизда 68 ходим меҳнат қилади, ана шулардан 60 нафари – аёллар”, – деди Шайо мукофоти совриндори.