Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / 13655 МУСУЛМОН МАСЖИДУН НАБАВИЙДА ЭЪТИКОФНИ АМАЛГА ОШИРМОҚДА

13655 МУСУЛМОН МАСЖИДУН НАБАВИЙДА ЭЪТИКОФНИ АМАЛГА ОШИРМОҚДА

Мадинадаги Масжидун Набавий раёсати Рамазоннинг охирги ўнкунлигида эътикофни амалга ошираётган мусулмонлар сонини ҳисоблаб чиқди. Ҳозирда мусулмонларнинг асосий муқаддас зиёратгоҳларидан бирида 13655 ибодат қилувчилар эътикофни амалга оширмоқда. Улардан 11432 нафари эркак ва 2143 таси аёл.

Таъкидлаш жоизки, эътикоф учун ибодат қилувчилар олдиндан махсус электрон талабнома қолдиришлари керак эди. Ўнкунлик масжидда қолишнинг мажбурий шартлари тозаликка ва тартибга риоя қилишдир. Бундан ташқари, зиёратчилар бошқаларни безовта қилмасликлари лозим. Эътикоф Рамазон ҳайити арафасидаги хуфтон намозидан кейин тугалланади.