Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Аёллар сахифаси / ОТИНОЙИЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

ОТИНОЙИЛАР ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрининг айнан марказида қад ростлаган Чирчиқ шаҳар “Марказий” жоме масжидида ҳозирги кунда “Исломда аёлларнинг ўрни” мавзусида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

2021 йилнинг май ойидан бошлаб ушбу масжид қошида “Аёллар маслаҳатхонаси” ташкил этилган бўлиб, унда хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши, диний тушунчаларга эга бўлиши, шунингдек, зўравонликка учраган, моддий тарафлама қийналган аёллар учун ташкил этилган кўмак ва ёрдамлардан фойдаланиб, муаммоларига ечим топишлари мумкин.

Ҳозирга қадар ушбу даргоҳ бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Лобар Маджитова ҳамда ҳудуд отинойилари бир неча юзлаб оилаларнинг аҳволини ўрганиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда низоли оилаларни яраштиришга, мавжуд муаммоларини бартараф қилишга эришдилар. Шу билан бирга, мутаасиб хотин-қизлар билан махсус суҳбатлар ўтказилмоқда ва уларга тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, натижада эса, улар тўғри йўлга ўтиб, ушбу ишлар муваффақиятли якун топди.

Ҳафтанинг ҳар якшанба куни эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганлар учун махсус диний суҳбатлар ташкиллаштирилиб келинмоқда. Ушбу учрашувларда Ислом дини ва унинг жамиятдаги ўрни, соф Ислом таълимотига амал қилиш, ёт ғоялар алдовларига учиб қолмаслик каби қатор масалалар бўйича маърузалар қилинмоқда. Шунингдек, ҳафтада икки бор янги оила қураётган ёш келин-куёвларни оилага тайёрлаш мақсадида давра суҳбатлари ўтказилиши ҳам йўлга қўйилган.

Президентимиз Шавкат Миромонович ташаббуслари билан Чирчиқ шаҳрида очилган Чирчиқ шаҳар педагогика унверситетида ҳам отинойилар томонидан талаба ёшлар билан “Миссионерларга алданмаслик, ёт ғояларга эргашиб кетмаслик, радикал ва мутаасиб инсонларнинг тузоғига тушмаслик”, “Ислом дини” каби мавзуларда кўплаб учрашувлар ташкил этилиб, маданий тарғибот тадбирларида фаол иштирок этиб келинмоқда.

Махсус рўйхатда турувчи кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб ижтимоий лойиҳалар ўтказилиб келинади, ҳомийларни жалб қилган ҳолда уларнинг ҳолидан хабар олиш, моддий ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда, шунингдек, эҳсон дастурхонлари ёзилмоқда.

Ушбу кўрсатган хизматлари ҳамда дин борасидаги жафокашликлари ҳисобга олиниб, жорий йилнинг сентябрь ойида Чирчиқ шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Лобар Маджитова Устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ тарафларидан “Фидокор аёл” номинациясига лойиқ кўрилдилар ва махсус фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

[carousel-horizontal-posts-content-slider]