Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / 106 ЁШЛИ МУСЛИМАНИ ДЕПОРТАЦИЯ ҚИЛИШМОҚЧИ

106 ЁШЛИ МУСЛИМАНИ ДЕПОРТАЦИЯ ҚИЛИШМОҚЧИ

Швеция ҳукумати Афғонистонлик 106 ёшдаги қочоқ муслимага бошпана беришдан бош тортди, натижада бундан қаттиқ таъсирланган кекса аёлнинг соғлиғи ёмонлашди, дея хабар беради The Gardian.

Гап 2015 йилда Афғонистондан оиласи билан бирга Швециянинг Хова қишлоғига келган Бибихол Ўзбекий ҳақида бормоқда. ОАВ уни дунёдаги энг қари қочоқ сифатида эътироф этишади.

Оила барча синов ва қийинчиликлар ортда қолди, деб ҳисоблаётганди. Лекин бу йилнинг ёзида ҳукумат Швецияга келиш учун ҳаётини таҳликага қўйган нуроний онахонни ноаниқ сабабларга кўра давлатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Шу билан бирга, Миграция агентлиги кекса ёш бошпана олиш учун етарли асос бўла олмайди, деб топди.

Аҳамиятлиси шундаки, амалдорлар ўзларининг бу қарорларини афғон оиласига мусулмонлар учун муқаддас саналган Рамазон ойида маълум қилишган эди. Кекса муслиманинг юраги бундай хабарни кўтара олмаслигини билган яқинлари, ундан ҳақиқатни яширишди. Барчасидан хабар топгач эса, унинг саломатлиги кескин ёмонлашди.

Буларнинг барчасига қарамасдан, кекса аёлнинг яқинлари умидсизликка тушаётгани йўқ, улар амалдорларнинг қарори устидан судга мурожаат қилиш ниятидалар.