Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / “1001 ихтиро” кўргазмаси ва мусулмонларнинг илм-фан, тиббиёт ривожига қўшган ҳиссаси

“1001 ихтиро” кўргазмаси ва мусулмонларнинг илм-фан, тиббиёт ривожига қўшган ҳиссаси

Американинг Мичиган штатида ўтказилаётган “Олтин аср давридан буён айтилмаган 1001 ихтиро” кўргазмаси доирасида мусулмонларнинг илм – фан ва тиббиётга қўшган ҳиссаларига бағишланган тақдимот маросими ўтказилади, хабар беради Associated Press.

“Мусулмонлар цивилизациясида илм – фаннинг олтин асри инсонлар маданияти, дини ва келиб чиқишидан қатъий назар, умум манфаат учун биргаликда меҳнат қилган давр бўлган. Бизнинг фикримизча, ушбу кўргазма жамиятимизнинг ранг-баранглигини намоён қилади, ундаги ҳамфикрлилик, бирдамликни яхшилайди, бу мавзуга бўлган қизиқишни уйғотишга кўмаклашади ва Детройтни жонлантиради”, – дейди Мичиганнинг Детройт шаҳридаги “1001 ихтиро” кўргазмаси ташкилотчиларидан бири доктор Дима эл-Гамал.

Тадқиқотлар Мичиган аҳолисининг 3 фоизидан камроғи мусулмонлар эканлигига қарамасдан, штатда лицензияга эга бўлган мусулмон шифокорлар 15 фоиздан кўпроқни ташкил этишини кўрсатди.

Тақдимот маросимида янги жарроҳлик усулларини қўллаган шифокорлар, шунингдек, аёллар, болалар ва қочоқларга хизмат кўрсатган нотижорат ташкилотларни бошқарганлар ҳақида маълумот берилади.

Таъкидлаш жоизки, бу кўргазма шу кунга қадар Нью-Йорк, Вашингтон ва Калифорнияда ўтказилди, энди эса Детройтда ташкил этилди.