Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ҳаж-2019 Тошкент вилояти зиёратчиларининг навбатдаги гуруҳлари Самарқандга ташрифи уюштирилди

Ҳаж-2019 Тошкент вилояти зиёратчиларининг навбатдаги гуруҳлари Самарқандга ташрифи уюштирилди

Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Мустақиллигимиздан кейин юртимизда кўп диний ва миллий қадриятлар тикланди. Шулардан бири – диёримиз мусулмонлари Ҳаж ва Умра амалларини эмин эркин бажармоқдалар. Мустақиллигимиз бошларида Ўзбекистондан 500га яқин инсон Ҳаж зиёратини амалга оширган бўлса, бугунга келиб 7200 нафар юртдошларимиз Саудия Арабистонига Ҳаж амалини бажаришга тайёргарлик кўриб туришибди. Ота-боболаримиз юртимиздаги бу диний қадриятларимизни, Ҳаж ва Умра қилишни катта орзу умидлар билан интизорлик бўлиб кутишган. Яна катта ўзгаришлардан бири, охирги йилларда чет эллар билан алоқаларимиз тикланяпти. Шу жумладан, Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга катта ишлар ва ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги билан ҳамкорликда бу йилги ҳожилар учун Ҳаж зиёрати олдидан Самарқанд вилоятига ташрифлари ташкиллаштирилди. Жорий йилнинг 16-18 июль кунлари Тошкент вилоятининг 10 та гуруҳи Самарқанд зиёратига боришди. Улар сафарни Имом Бухорий мажмуасидан бошлашди. Сўнгра Самарқанднинг кўзга кўринган зиёратгоҳларини айланиб, Аллоҳнинг каломидан тиловат қилиб, юртимиздан ўтган алломалар, авлиёлар ва Ўзбекистоннинг ривожи учун ҳисса қўшган буюк инсонлар ҳаққига хайрли дуолар қилинди. Самарқандга сафар пайтида зиёратчиларимиз юзларида хурсандчилик аломати кўриниб турди. Зиёратдан қайтишда бўлғуси ҳожиларимиз Ўзбекистоннинг равнақи учун, Президентимиз хақларига, Ҳажга эсон-омон бориб келишлари, сафарга бош бўлиб турган мутасаддилар ҳақларига дуолар қилдилар ва ташаккурлар изҳор этдилар.